2022 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиш

Chop kilish

«Наманган Дори-Дармон» акциядорлари жамияти
 акциядорлари диккатига!

 

 «Наманган Дори-Дармон» акциядорлик жамияти 2022 йил якунлари бўйича акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 10 июнь куни соат 11:00 да Наманган шахар, У.Носир кўчаси, 12-уй жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 06 июнь.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботи тинглаш.
  3. Жамият бошқарув раисининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тинглаш.
  6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олган соф фойдасини ёки зарарини тақсимлаш.
  7. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг хисоботи тинглаш.
  8. Жамиятнинг 2023 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти юзасидан Корпоратив бошқарув кодексини баҳолаш натижалари ҳамда самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (СМК) ҳисобланишининг ҳаққонийлигини текшириш натижалари бўйича текшириш хулосасини тинглаш.
  10. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият ижроия органи раҳбари ва аъзоларини қайта сайлаш.
  13. Йирик битимни тасдиқлаш.
  14. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда унга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини белгилаш.
  15. Жамият бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, мустақил равишда аффилланган шахслар билан йирик битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
  16. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
  17. Жамиятнинг ички низомларини тасдиқлаш.

 

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган шахар У.Носир кўчаси  12-уй, электрон почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. , тел.:(0369) 227-20-30.

Жамият кузатув кенгаши

Топ рейтинг www.uz            

Manzil: 160100,Namangan viloyat., Namangan shaxar, Usmon Nosir ko`chasi, 12-uy.
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Sаyt Ахbоrоt хizmаti uchun mаs’ul: Marufxonov Mirjalol A'zamxon o'g'li Tel: +99893 915-75-46
«Namangan Dori-Darmon» Aktsiyadorlik Jamiyati Sayt ma‘lumotlaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda va materiallarga
tayanib chop etilganda ushbu, «Namangan Dori-Darmon» AJ, rasmiy veb-sayti uchun havola ko‘rsatilishi shart.