«Namangan Dori-Darmon» Aksiyadorlik Jamiyati
Sizning salomatligingiz yo'lida...
Ishonch telefoni: (0-369) 227-20-30
Dushanba-Juma 08:00 dan 17:00 gacha
MUSTAQIL BAHOLOVChI TAShKILOTLAR DIQQATIGA
2022 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиш
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш
Xizmatlar
Foydali havolalar
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш
«Наманган Дори-Дармон»
акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!
«Наманган Дори-Дармон» АЖ 2023 йил 10 март куни соат 11:00 да Наманган шахар У.Носир кўчаси 12-уй жойлашган жамият биносининг мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 03 март.
КУН ТАРТИБИ:
- Йиғилиш регламентини тасдиқлаш
- Жамият кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва сайлаш.
- Кредит олиш бўйича йирик битимларни тасдиқлаш тўғрисида
- Жамиятнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг янги тахрирдаги ички низомларини тасдиқлаш
- Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
Хабарнома!
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Шунга кўра, жамият акциядорлари ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилинган кундаги бозор қиймати бўйича қонунда белгиланган талаблар ва муддатларда қайтариб сотиб олинади.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиштўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ҳамда ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Наманган Дори-Дармон» АЖ рахбариятига душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.
Manzil: 160100,Namangan viloyat., Namangan shaxar, Usmon Nosir ko`chasi, 12-uy.
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Sаyt Ахbоrоt хizmаti uchun mаs’ul: Marufxonov Mirjalol A'zamxon o'g'li Tel: +99893 915-75-46
«Namangan Dori-Darmon» Aktsiyadorlik Jamiyati Sayt ma‘lumotlaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda va materiallarga
tayanib chop etilganda ushbu, «Namangan Dori-Darmon» AJ, rasmiy veb-sayti uchun havola ko‘rsatilishi shart.