“Namangan Dori-Darmin” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари ДИҚҚАТИГА21.07.2020

Chop kilish

«Наманган Дори-Дармон» акциядорлари жамияти
 акциядорлари диккатига!

 

«Наманган Дори-Дармон» акциядорлик жамияти 2019 йил якунлари бўйича акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 25 июль куни соат 11:00 да Наманган шахар, У.Носир кўчаси, 12-уй жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 02 июль ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 21 июль.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботи тинглаш.
  3. Жамият бошқарув раисининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамият фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тинглаш.
  6. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олган соф фойдасини ёки зарарини тақсимлаш.
  7. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг хисоботи тинглаш.
  8. Жамиятнинг 2020 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
  9. Корпоратив бошқарув кодексини бўйича Жамиятнинг 2019 йил фаолияти юзасидан  баҳолаш хулосасини тинглаш
  10. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият ижроия органи раҳбари ва аъзоларини қайта сайлаш. (меҳнат шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).
  13. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича миллий ва халқаро стнадартлар асосида ўтказиладиган ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда унга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини белгилаш.
  14. Жамият бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, мустақил равишда аффилланган шахслар билан йирик битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
  15. “Наманган Дори-Дармон” АЖ акциядорлари ёки унинг қонуний меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдиришни тасдиқлаш.
  16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ҳамда “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларини ҳамда жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши мажлисларини масофадан туриб ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

 

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Наманган Дори-Дармон» АЖга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган шахар У.Носир кўчаси  12-уй, электрон почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. , тел.:(0369) 227-20-30.

Жамият кузатув кенгаши

Топ рейтинг www.uz            

Manzil: 160100,Namangan viloyat., Namangan shaxar, Usmon Nosir ko`chasi, 12-uy.
Телефон: +99869 227-20-30, +99869 227-20-11, +99869 227-05-32
E-mail: namdori-darmon @umail.uz, namdori-darmon @exat.uz
Sаyt Ахbоrоt хizmаti uchun mаs’ul: Marufxonov Mirjalol A'zamxon o'g'li Tel: +99893 915-75-46
«Namangan Dori-Darmon» Aktsiyadorlik Jamiyati Sayt ma‘lumotlaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda va materiallarga
tayanib chop etilganda ushbu, «Namangan Dori-Darmon» AJ, rasmiy veb-sayti uchun havola ko‘rsatilishi shart.